«ПСЖ» президенти Испанияда. У бирйўла 3 жамоа билан музокара ўтказади

Спорт 10 Август 2017 15509

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи айни вақтда Мадридда бўлиб турибди. AS маълумотига кўра, у Испанияга биринчи навбатда Неймарнинг «Барселона»дан трансфери бўйича ишни ёпиш мақсадида келган. Айни вақтда каталонлар клуби Францияга бразилиялик футболчининг трансфер сертификатини юбормай турибди, бунга 222 млн евро ҳали тўланмагани сабаб.

Бундан ташқари, Ал-Хелайфи «Атлетико»дан Ян Облакни трансфер қилиш масаласида музокара ўтказмоқчи. Ушбу дарвозабонни парижликлар 100 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

Испания пойтахтида муҳокама этиладиган яна бир масала эса «ПСЖ» ҳимоячиси Тома Меньенинг «Реал»га трансфери масаласидир. Айни вақтда французлар клубида Дани Алвес келгач бу бельгиялик футболчига жой қолмади. У Мадридда ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Сити»га трансфер қилинган Данило ўрнини эгаллаши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар