Сурия армияси Ҳомсда ИШИДнинг 80дан ортиқ жангарисини йўқ қилди

Жаҳон 10 Август 2017 4589

Сурия армияси Ҳомс вилояти шарқида ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, суриялик ҳарбийлар умумий ҳисобда 80 дан ортиқ террорчини йўқ қилишган. Шунингдек, ҳукумат қўшинлари жангарилар қурол-яроғини ҳам қўлга киритган.

Аввалроқ Сурия армияси Ҳомсдаги ИШИД жангариларини чекинтириб, Раққага яқинлашаётгани хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар