Трампнинг Шимолий Кореяга таҳдидидан кейин ядровий зарба вақтида омон қолиш бўйича сўровлар оммалашди

Жаҳон 10 Август 2017 20175
Фото: Getty Images

Google фойдаланувчилари интернетда ядровий зарба вақтида қандай омон қолиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотни фаол қидира бошладилар. Google Trends тизими маълумотларига кўра, икки кундан сал кўпроқ вақт ичида “Ядровий зарба вақтида қандай омон қолиш мумкин» иборасининг оммавийлиги динамикаси 0 дан 100 балггача ўсган. 

Шу тариқа, бу ибора анъанавий «Қандай бойиш мумкин” ва “Қандай машҳур бўлиш мумкин” сўровлари кўрсаткичларини бир неча марта ортда қолдирган, деб ёзмоқда Tjournal нашри.

Таъкидлаш жоизки, “Шимолий Корея” мавзуси бўйича ўхшаш сўровлар рўйхатига АҚШнинг Тинч океанидаги ҳудуди бўлган Гуам ороли ҳақидаги сўров ҳам кирган.

8 августда АҚШ разведкаси Шимолий Корея июлда маҳаллий баллистик ракеталарга ўрнатилиши мумкин бўлган ядровий жанговар каллакни яратганини маълум қилган. Шу куннинг ўзидаёқ АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг таҳдидларига “дунё аввал кўрмаган олов ва ғазаб билан” жавоб беришга ваъда берган.

10 августда эса Шимолий Корея ҳарбийлари 18 дақиқа ичида 3,5 минг км лик масофани босиб ўтиб, АҚШнинг Гуам оролидаги ҳарбий базаларига ета оладиган 4 та ракетани учириш режасини тузаётганларини маълум қилдилар. Шундан кейин NBC телеканали Пентагон Шимолий Корея объектларига огоҳлантирувчи зарба беришга тайёрланаётганини хабар қилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар