Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига Россиянинг «Газпромбанк» ва «Внешэкономбанк» банклари умумий суммаси 1 миллиард АҚШ долларига тенг иккита кредит линияси ажратган, дея миллий банк матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда Eurasia daily.

«Газпромбанк»нинг 500 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит линияси «саноатнинг текстил ва бошқа соҳаларидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш» мақсадида 7 йилга ажратилган. Ҳажми шундай яна бир кредит линияси «Внешэкономбанк» томонидан 15 йил муддатга «инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш» мақсадида ажратилмоқда. Кредитлар бўйича базавий ставка йилига 18 фоизни ташкил этади.

Подробно.uz ахборот агентлиги манбасининг хабарига кўра, дастлабки траншлар текстил ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этишга йўналтирилган.

Миллий банкка кредит ажратиш масаласи апрель ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага қилган давлат ташрифи мобайнида келишилган эди.