WikiLeaks сайти АҚШ Марказий разведка бошқармасига тегишли махфий ҳужжатларнинг янги қисмини эълон қилди.

«WikiLeaks Марказий разведка бошқармасининг CouchPotato лойиҳаси учун бошқарув йўриқномасини эълон қилмоқда. CouchPotato – бу RTSP / H.264 видеоқимларини йиғиш учун масофадан туриб бошқарилувчи лойиҳа», - дейилади сайтдаги хабарда.

Таъкидланишича, дастур видеоқимларни AVI видеофайли шакли ёки оқимнинг алоҳида кадрлари JPG фотосуратларини йиғиш имконини беради.

27 июль куни Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этганди.