2013 йилдан буён қидирувда юрган “одамфуруш” аёл Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ушланди, деб хабар бермоқда Кун.uz’га Бухоро ИИБ.
 
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро З.Бердиевани Туркия давлатига ноқонуний равишда олиб бориб, унинг фуқаролик паспортини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишига мажбур қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган ва тергов идораларидан яшириниб юрганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми ва 223-моддаси 1-қисми билан 2013 йилдан буён қидирувда бўлган Бухоро шаҳар, Мирзо Ғайир кўчаси 71-хонада яшовчи, 1988 йилда туғилган Дилноза Абдуллаева олиб борилган тезкор қидирув тадбири натижасида Таиланд давлати, Бангкок шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган ва вилоят ИИБ 3-тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. 

Унга нисбатан қонунларда белгиланган жазонинг муқаррарлиги белгиланди.