Адлия вазири юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражаларини берди

Ўзбекистон 11 Август 2017 7524

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан Адлия вазирининг  буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Бу ҳақда адлия вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда.

Адлия вазирлиги ахборот хизматига кўра, ушбу буйруқ билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзагротехмаш» АЖ ҳамда Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги жами 29 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилган.

Кўпроқ янгиликлар