Аэропортдаги учарлар фош қилинди

Жамият 11 Август 2017 18605

Бир мансабдор йўлдан адашса, иккинчиси уни тўғри йўлга солиши керак. Лекин мақсади ва маслаги бир бўлганлар эса бир-бирини “тўлдирар” экан. Туроб Амирқулов 2010 йилдан беш йил давомида “Самарқанд халқаро аэропорти” ДУКда моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлади. Ўзига яраша обрў-эътибор қозонди. Аммо топганига қаноат қилмай, қинғир усуллар билан бойиш йўлларини излай бошлади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Бу вақтда аэропортга икки дона “Гидроамортизатор ГА-200” русумли мосламани сотиб олиш тўғрисида топшириқ бўлди. Топшириқ юзасидан Т.Амирқулов директорнинг туризм бўйича ўринбосари Манучехр, муҳандис Аълам ва бир неча ходимлар билан маслаҳатлашди. Манучехр бу мосламани топишини билдирди. У Хитой давлатига ишбилармон сифатида қатнайдиган Умар исмли танишига учрашиб, масалани тушунтирди. Умар бу турдаги иккита мосламани 7000 АҚШ долларига олиб келиб беришга ваъда берди. Шундан кейин Аълам таниши Шеҳрозга учрашди.

-  Бирон таниш фирмага пул кўчирсак, нақдлаштиришни иложи борми? – деди гапни қисқа қилиб.

-  Ҳал қиламиз, имкони бор, - дея Шеҳроз ҳам масалага ойдинлик киритиб олди.

У орадан бир-икки кун ўтиб, “Samarqand Savdo Invest Plyus” МЧЖнинг тўлдирилмаган, лекин бир томонига муҳр ва имзо қўйилган шартномасини Аъламга бериб кетди.

Хуллас, бу шартноманинг керакли бандлари тўлдирилиб, “Самарқанд халқаро аэропорти” ДУК билан шартнома тузилди ва унинг ҳисоб рақамига икки дона “Гидроамортизатор ГА-200” русумли мосламани сотиб олиш учун дея 198 млн. 656 минг сўм пул кўчирилди.

Келишувга кўра, МЧЖ раҳбар ушбу сумманинг 83 фоизини нақдлаштириб берди. Аэропорт учарлари бу пулнинг бир қисмига қора бозордан 7000 АҚШ доллари сотиб олиб, Умарга беришди. Умар ҳам Хитойдан мосламани олиб келиб, ваъдасини бажарди. Қолган пуллар эса гуруҳ аъзоларининг “моддий таъминоти учун” ўзаро бўлинди.

Бундан ташқари, бу “олғирлар” “Самарқанд халқаро аэропорти” ДУК билан “Sagdiana Maroqand Omad” МЧЖ ўртасида тузилган асосий воситалар етказиб бериш тўғрисидаги шартномадан ҳам “улуш”ларини олишган экан. Мазкур шартномага асосан 2014 йил 1 январидан 2016 йил 1 июнига қадар МЧЖ ҳисоб рақамига 629 млн. 412 минг сўм маблағ кўчириб берилади. Гуруҳ аъзолари бу пулнинг 75 фоизига асосий воситалар ва товарлар олиб, қолган маблағни, яъни 157 млн. 353 минг сўмни муайян фоизлар эвазига нақдлаштириб олишганлиги исботланди.

Бухгалтерияга топширилган ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, имзоларнинг барчаси сохта бўлиб чиқди.

Текширишда ушбу ҳолатларга ойдинлик киритилиб, тергов давомида барча ўмарилган пуллар тўлиқ қайтарилди. Лекин, қонун ўз сўзини айтди. Суд ҳукми билан юқоридаги шахсларга тегишли жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар