Афғонистонда икки жангарилар гуруҳи ўртасида юз берган отишма оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Жангариларга турли дала қўмондонлари раҳбарлик қилади.

Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маҳаллий аҳоли ва минтақа ҳукуматига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса давомида тахминан 20 нафар инсон яраланган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида тинч аҳоли вакиллари бор, улар отишмага тасодифан дуч келишган.

Отишма Афғонистон шимолидаги Тахар вилоятида жума намоздан сўнг масжидга кираверишда юз берди.

Агентлик можарога айнан нима сабаб бўлганига ойдинлик киритмади.

Аввалроқ Афғонистонда ИШИД ва «Толибон» жангарилари бирлашиб, 50дан ортиқ кишини қатл қилишгани хабар берилганди.