АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликлар томондан оммавий равишда опиоидлар истеъмол қилиниши сабабли мамлакатда фавқулодда вазият тартибини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, АҚШнинг 2 млн га яқин фуқароси бу воситалардан гиҳёванд модда сифатида фойдаланадилар. Ваҳоланки, бу воситалар тиббиёт мақсадлари учун мўлжалланган ва оғриқни қолдирувчи воситалар сифатида қўлланади.

Айни вақтда Оқ уй бу билан боғлиқ вазиятни расман эпидемия деб эълон қилиш учун ҳужжатлар пакетини ишлаб чиқмоқда. Трампнинг ўзи эса бу муаммони АҚШ олдида турган энг жиддий муаммо деб ҳисобламоқда.

2015 йилнинг ўзида АҚШда опиоидлар истеъмол қилишдан авиафалокатларда ҳалок бўлганлардан кўпроқ, яъни 33 мингдан зиёдроқ одам вафот этган. Июль охирида Оқ уй ҳузуридаги махсус комиссия Трампни мамлакатда фавқулодда вазият тартибини эълон қилишга чақирганди.