Американинг CNN телеканали сиёсий шарҳловчи Жеффри Лордни твиттерда нацистларнинг саломлашишини эълон қилгани сабаб ишдан ҳайдади. Бу ҳақда телеканал сайтида хабар берилган.

«Нацистларча саломлашиш ёки шарафлаш қабул қилинмайдиган нарса. Жеффри Лорд телекомпания билан бошқа ишламайди», - дея маълум қилишган CNN’да.

Шу билан бирга, Лорднинг ўзи бу саломлашишни эълон қилган пайтда нацистларнинг устидан кулмоқчи бўлгани, унинг твитини нотўғри тушунишгани ҳақида айтиб ўтган.

Аввалроқ Аргентинада нацистлар буюмлари бўлган йирик махфий омбор топилгани хабар берилганди.