Дания пойтахти Копенгаген шаҳри яқинида дунёдаги энг катта хусусий сув ости кемаси "Наутилус" чўкиб кетди. Сув ости кемаси эгаси ва унинг яратувчиси Петер Мадсеннинг айтишича, кеманинг чўкишига балласт цистерна билан юзага келган муаммо сабаб бўлган.

“Кемага чўка бошлаши учун 30 сония етарлилик қилди. Мен барча люкларни ёпишга, бирор нарса қилишга улгуролмадим”, деб айтган Мадсен.

Полиция маълумотларига кўра, 18 метрлик сув ости кемаси ичида у ҳақда ёзаётган аёл журналист бўлган бўлиши мумкин. Кема бортида ҳақиқатан ҳам бу аёл қолиб кетгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигига қарамасдан, уни қутқариш бўйича операция ташкиллаштирилган.

Дания қироллик ҳарбий-денгиз кучлари кемани топиш умидида Болтиқ денгизини икки самолёт ва уч кема ёрдамида текшира бошлаган. Шунингдек, чўккан кемага ғаввослар юборилган.

Ушбу кема краудфандинг ёрдамида йиғилган пулларга ҳаваскорлар томондан қурилганди. Унинг юк кўтариши 32 тоннани, узунлиги 18 метрни ташкил қилган.