Дания ҳукумати мамлакатга таркибида фипронил кимёвий воситаси бўлган 20 тоннага яқин товуқ тухуми етказилганини маълум қилди. Ушбу восита кана, бит, бурга ва бошқа зарарли ҳашаротларга қарши қўлланади. Бу модда инсонда жигар, буйрак ва қалқонсимон без шикастланишига олиб келиши мукин.

Sky News телеканалининг маълум қилишича, Буюк Британияда бундай заҳарланган тухумлар озиқ-овқат саноатида қўлланган, яъни улар турли озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомлар таркибида сотувга тушган.

Бу орада Нидерландия прокуратураси «заҳарли тухумлар” иши бўйича 2 нафар гумонланувчини ҳибсга олди. Гумонланувчилар фипронилни ҳашаротларга қарши қўллаган ChickFriend компанияси раҳбарларидир. Кимёвий воситани Бельгия ҳудудида фаолият юритган фирма ишлаб чиқарган.