Ерга диаметри 15-30 метр келадиган астероид яқинлашмоқда

Жамият 11 Август 2017 20991
фото: pixabay.com

Ерга катта тезлик билан 2012 TC4 астероиди яқинлашмоқда. У сайёрамиз ёнидан октябрда учиб ўтади.

Маълум қилинишича, астероид Ер ёнидан 12 октябрда учиб ўтади. Бу вақтда у билан Ер орасидаги масофа бор-йўғи 44 минг км ни ташкил қилади. Шу билан бирга, астероид билан Ой ўртасидаги масофа анча кўпроқни – 384 минг 403 км ни ташкил қилади.

Ушбу астероиднинг диаметри 15-30 метрга тенг. У сайёрамиз ёнидан учиб ўтадиган масофа анчагина хавфли ҳисобланса-да, Европа коинот агентлиги вакилларининг айтишича, Ер ва астероиднинг тўқнашиш эҳтимоли жуда кичик. 

Астероид илк бор 5 йил аввал аниқланган. Шундан бери олимлар унинг ҳаракатини ўрганиб келадилар.

Кўпроқ янгиликлар