2017 йилда умумий ҳисобда 225 та компания Forbes журнали томондан чоп этилган АҚШнинг энг йирик хусусий компанияларининг 33-анъанавий рейтингига кирди. Бу компанияларнинг умумий даромади 1,57 трлн долларни ташкил қилади, бу эса ўтган йилга нисбатан 3 фоиз камроқдир. Бу компанияларда 2017 йилда 4,7 млн киши фаолият юритмоқда. 2016 йилда бу миқдор 4,5 млн киши бўлган.

Рейтингнинг етакчилари анъанавий равишда Cargill ва Koch Industries компаниялари бўлди. Бу компаниялар 1- ва 2-ўринларни эгаллаган. Cargill рейтингнинг энг юқори поғонасини қаторасига 10 йилдан бери ҳеч кимга бермай келмоқда. Бироқ шунга қарамай, компаниянинг ўтган йилга нисбатан даромадлари унча кўп ошмаган: компания даромади бор-йўғи 2 фоизга, яъни 109,7 млрд долларгача ошган.

Етакчи бешталикка, шунингдек, Albertsons озиқ-овқат ретейлери (3-ўрин) ва иккита аудиторлик компанияси – Deloitte ва PricewaterhouseCoopers (мос равишда, 4- ва 5-ўрин) кирган.  

Mars рейтингидаги мавқеини яхшилаб, 6-ўринга кўтарилиб олган. Январда компания VCA ветеринар клиникалари тармоғини 9,1 млрд долларга харид қилишини эълон қилган. Бу битим якунланганда, уй ҳайвонларини парваришлаш бизнеси улушига компаниянинг 50 фоиздан кўпроқ даромади тўғри келади. Mars, шунингдек, Pedigree, Wiskas ва Royal Canin каби уй ҳайвонлари озиқалари брендларига эгалик қилади. 

Етакчи ўнталикдан, шунингдек,  Publix Super Markets супермаркетлар тармоғи (7-ўрин), Bechtel муҳандислик ва қурилиш компанияси (8), Ernst & Young сервис компаниялари тармоғи (9) ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи C&S Wholesale Grocers (10) жой олган.

Рўйхатга кирмаган энг йирик компаниялардан бири Dell бўлди. 2016 йил рейтингида Техас компанияси 4-ўринни эгаллаганди. 2016 йил сентябрда Dell EMC Corporation билан бирлашишни якунлади ва Dell Technologies сифатида савдо қила бошлади. Dell’дан ташқари яна 8 та компания рейтингдан чиқиб кетган. Бу ҳолат бир неча сабабларга кўра юз берган: компанияларнинг даромадлари 2 млрд долларлик қийматдан пасайиб кетган, улар хусусий компания бўлмай қолганлар ёки хорижликларга сотиб юборилганлар.  

Шу билан бирга рейтингдан 11 та янги компания жой  олган. Улар орасида 52-ўринни эгаллаган Uber бор. У рейтингга кирган ягона хусусий технологик компания бўлди. 

Рейтингнинг етакчи ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:

1. Сargill
Йиллик даромади: 109,7 млрд доллар
Ходимлари сони: 150 000

2. Koch Industries
Йиллик даромади: 100 млрд доллар
Ходимлари сони: 100 000

3. Albertsons
Йиллик даромади: 59,7 млрд доллар
Ходимлари сони: 273 000

4. Deloitte
Йиллик даромади: 36,8 млрд доллар
Ходимлари сони: 244 400

5. PricewaterhouseCoopers
Йиллик даромади: 35,9 млрд доллар
Ходимлари сони: 223 000

6. Mars
Йиллик даромади: 35 млрд доллар
Ходимлари сони: 80 000

7. Publix Super Markets
Йиллик даромади: 34 млрд доллар
Ходимлари сони: 191 000

8. Bechtel
Йиллик даромади: 32,9 млрд доллар
Ходимлари сони: 58 000

9. Ernst & Young
Йиллик даромади: 29,6 млрд доллар
Ходимлари сони: 231 000

10. C&S Wholesale Grocers
Йиллик даромади: 28,1 млрд доллар
Ходимлари сони: 17 500