Германия жанубида чиқинди ташувчи машина ичида 5 киши бўлган енгил автомобилни босиб қолди. Маълум қилинишича, оқибатда енгил машина ичидаги барча одамлар ҳалок бўлганлар.

Полициянинг маълум қилишича, катта тезликда ҳаракатланаётган чиқинди машинаси бурилиш олдидан тезлигини пасайтира олмай, шундоқ енгил машина устига ағдарилиб тушган.

Фожианинг сабаби сифатида юк машинасининг техник носозлиги ҳам қаралмоқда.

Таъкидланишича, воқеа оқибатида яна 2 киши енгил жароҳат олган. Улар шифохонага етказилганлар.