Азиз юртдошлар! Диний манбаларда масжидлар қуриш ва уларни обод қилиш, шунингдек, табиий офатлар ёки турли сабаблар билан вайрон бўлган масжидларни қайта тиклаш мўмин бандалар учун шарафли иш эканлиги таъкидланган.

Бундай хайрли ва савобли ишларга қўл урган инсонлар ҳақида Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин» (Тавба сураси, 18-оят).

Яна бундай савобли амаллар учун Аллоҳ таоло томонидан ваъда қилинган ажру савоблар ҳақида бир ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: «Ким унда Аллоҳ зикр қилиниши учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», деганлар. (Насоий ривояти).

Булардан маълум бўладики, кимки Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, қулайликларини зиёда қилишга, у ерда намоз ўқиб, маънавий бойлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади.

Биз, сиз азизларга, юқоридаги мулоҳазаларни келтиришимизга сабаб – саҳоватпеша ва савобталаб инсонларга мурожаат қилишдир. Хабарингиз борми, йўқми Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги марказий «Шоҳ Машраб» жомеъ масжиди 2016 йил 23 ноябрда ёнғин сабабли бутунлай ёниб кетган эди.

Ҳозирги пайтда ушбу масжидни қайта қуришга қўл урилди. Ўзингизга маълумки, қурилиш ишларини охирига етказиш учун катта маблағ талаб қилинади. Шуларни ҳисобга олиб, сизларнинг ҳам бу савобли ишга ҳисса қўшишингизга умид қилган ҳолда бу даъватга жазм этдик.

Бутунлай ёниб кетган «Шоҳ Машраб» жомеъ масжидининг янгидан барпо этилиши ва обод бўлиши ва тез кунларда намозхонларга фойдаланишга топшириш учун ҳар биримиз ўз имкониятимиздан келиб чиқиб ёрдам берайлик. Кўпчиликнинг холис эҳсонлари эвазига тез кунда ушбу масжид қайта тикланса, унга сизнинг ҳам ҳиссангиз қўшилганидан миннатдор бўлар эдик.

Сизларга масжид қурилиши учун масъул шахс Маҳмудхон Хўжақуловнинг телефон рақами: (+998-91) 580-37-39 ва банк реквизитларини маълум қиламиз.

 

«Шоҳ Машраб» жомеъ масжиди банк реквизитлари:

Ҳисоб рақами: 20212000900543580001

Миллий банкнинг Қумқўрғон тумани филиали. МФО: 00914

СТИР: 202644814  

 

UZCARD: 8600 0417 7037 6680. Агробанк.

Амал қилиши: 06/20. HODJAKULOV MAHMUD

 

Ушбу савобли ишга ҳиссангизни қўшишга шошилинг!