Хитойнинг жануби-ғарбидаги Шэньси вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.     

Шэньси жамоат хавфсизлиги бўлими маълумотларига кўра, фожиа 10 августда маҳаллий вақт билан соат 23:35да юз берган. Чэнду шаҳридан Хэнань вилоятидаги Лоян шаҳрига кетаётган автобус Сиань-Ханьчжун трассасидаги туннел деворига урилган.

Жароҳатланганлар тезкорлик билан шифохонага етказилганлар. Фавқулодда хизматлар ходимлари воқеа жойида қутқарув ишларини олиб борганлар.

Хитой жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкунь автоҳалокат сабабларини тергов қилишни буюрган.

Фото: Синьхуа