Фото: Шланга йиғиш ускунаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Нукус шаҳри 1-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчи смена бошлиғи, лейтенант Султон Тангирбергенов изланувчан, талабчан ёшлардандир, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Яқинда у ўт ўчиришда фойдаланиладиган шлангани тезда йиғадиган махсус ускуна кашф этди. Ускуна номи «Шланга йиғиш ускунаси» деб аталади, у тезда ва оз вақтнинг ичида кўп куч сарфламасдан йиғиладиган ускунадир.

Фото: Лейтенант С. Тангирбергенов ускунани ишга тушириб кўрсатмоқда

Лейтенант С. Тангирбергенов 1992 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Мактабни тамомлаб, Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицейда таҳсил олган. Қизиқишлари уни Ёнғин хавфсизлиги техника мактабига етаклаган.

Ёш ихтирочи яна янги ғоялар устида иш олиб бормоқда.