«Ливерпуль» Коутиньонинг илтимосини рад этди

Спорт 11 Август 2017 6963

«Ливерпуль» раҳбарияти Филиппе Коутиньонинг ўзини трансферга қўйиш ҳақидаги илтимосини рад қилди.

25 ёшли бразилиялик футболчи бугун почта орқали клуб спорт директори Майкл Эдвардсга шу борадаги илтимоси баён этилган сўров йўллаганди.

Аммо Goal нашрининг Ливерпулдаги мухбири Мелисса Рэддининг маълум қилишича, Коутиньонинг илтимоси рад қилинган.

Бугун «Ливерпуль» Коутиньо бўйича таклифлар кўриб чиқилмаслигини эълон қилганди.

Мерсисайдликлар клуби Коутиньо учун  «Барселона» томонидан таклиф қилинган 100 миллион еврони қабул қилмаган.

Кўпроқ янгиликлар