Маданият вазирлигининг янги раҳбари Миср элчиси билан учрашди

Ўзбекистон 11 Август 2017 4024

Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Амани ал-Итр ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Амани ал-Итр Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаевни лавозимга тайинганлиги билан табриклаб, келгуси ишларига омад тилади.
  
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Кўпроқ янгиликлар