Бугун, 11 август куни Наманган вилоятида Халқаро Пресс-Клубнинг навбатдаги сайёр анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Кун.уз махсус мухбири Наманган тумани Неъматжон ҚФЙ ҳудудида жойлашган канализация масаласи аҳолини кўп йиллардан бери қийнаб келаётгани, эндиликда бу муаммо кўнгилсиз воқеаларга ҳам сабабчи бўлаётганини таъкидлаб ўтди. Мухбир вилоят ҳокимидан мана шу вазият юзасидан изоҳ сўраб мурожаат қилди.

"Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида кўп масалага ойдинлик киритиб олдик, масалан айнан Наманган шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларда канализация тизимини яхшилаш учун 120 миллиард сўм ажратилди", - дейди Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

"Бундан ташқари аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида 80 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, шу йилнинг тўртинчи чорагидан лойиҳани бажаришга киришамиз", - деб қўшимча қилган ҳоким.