Президент девони қандай масалаларни кўриб чиқади?

Ўзбекистон 11 Август 2017 48968

Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ-3161-сон қарори билан Президент девонининг регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Президент девонига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишни таркибий тузилмалар:

•  Президентнинг Ижро этувчи аппарати;
•  Президент девонининг хизматлари;
•   Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати;
•  Президент девонининг Ишлар бошқармаси таъминлайди.

Ушбу органнинг иши унинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар (Президент томонидан тасдиқланади),  уларнинг иш режалари (таркибий тузилмалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади) ва Президент девонида ҳужжатлар билан ишлаш қоидалари асосида ташкил этилади. Тасдиқланган иш режаларининг тўлиқ, ўз вақтида ва натижадор ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.

Девонга кўриб чиқиш учун:

•  қонунлар лойиҳалари — келишиш, қонунчилик ташаббуси тартибида киритиш учун;
•  қонунлар — имзолаш ва эълон қилиш учун;
•  Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари лойиҳалари — имзолаш учун; 
•  Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари лойиҳалари –келишиш учун;
•  Президент ва унинг девони номенклатурасига кирувчи лавозимга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиш ва лавозимидан озод этиш учун номзодлар бўйича таклифлар;
•  Давлат мукофотлари билан тақдирлаш, олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш, улардан маҳрум этиш, шунингдек давлат мукофотларини бериш тўғрисида тақдимномалар;
•  фуқаролик ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича мурожаатлар;
•  Ўзбекистон судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этишга оид мурожаатлар;
•  чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган алоҳида тоифадаги мансабдор шахсларнинг хизмат сафарларига чиқиши тўғрисида таклифлар;
•  Ўзбекистоннинг жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари киритилади.

Регламент юқорида келтирилган масалаларни кўриб чиқишда Президент девони ваколатларини амалга оширишнинг батафсил механизмларини сақлайди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар