Россияда уч ўспиринни қутқариш чоғида чўкиб кетган ўзбекистонлик йигит Қашқадарёдан бўлган 

Жамият 11 Август 2017 31223

2017 йилнинг 13 июль куни Россияда ўзбекистонлик 21 ёшли йигит ёш болани қутқариш чоғида чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ўшанда ўзбекистонлик йигитнинг исм-фамилияси номаълум эди. Баъзи маълумотлар эса ноаниқ эди. Масалан, йигит бир болани қутқариши ҳақида ёзилган, аслида эса уларнинг сони уч нафар бўлган. Шунингдек, у Россияга келишдан аввал қаерда яшагани ҳақида ҳам маълумот йўқ эди.

Журналист Тошпўлат Раҳматуллевнинг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Шакарбулоқ қишлоғидан бўлган 21 ёшли Қувондиқ Қаландаров ҳақида батафсил маълумотни ижтимоий тармоқда унинг дўсти Мақсуд Маҳмудовдан олган. Унинг сўзларига кўра, яқинда Аҳмад исмли акаси Новороссийскдан қайтиб келган. Куни кеча эса унга бу шаҳардаги танишлари қўнғироқ қилиб, фожиа ҳақида хабар беришган. Улар Телеграм орқали ҳодиса ҳақида сўз юритилган мақола эълон қилинган газетанинг фотосуратини ҳам юборишган.

«Новый Новороссийск» газетаси мухбири Елена Калашникованинг ёзишича, 10 июль куни Қувондиқ шериги Музроб Бободўстов билан кўчадаги тренажёрларда шуғулланиб, чўмилишга кетишган. Улар қурилишда ишлашган.

Қувондиқ уйга қайтаётган пайтда, уч нафар кичик ёшдаги бола сувга тушиб кетгани ва шамол уларни очиқ денгизга қараб суриб кетганини кўрган. У дарҳол сувга ўзини ташлаган ва уч болани қутқарган, бироқ ўзи чўкиб кетган. Унинг жасади келаси кун эрталабки вақтларда топилди.

Журналист Қ.Қаландаровнинг тоғаси Юсуф Жувоновнинг телефон рақамини топган. Тоғанинг сўзларига кўра, Қувондиқ оиланинг ягона боқувчиси бўлган. Уч йил аввал унинг отаси вафот этиб, онаси уч фарзанд билан қолган. Қувондиқнинг коллежда ўқийдиган укаси ва мактабда таҳсил олувчи синглиси бор.

«Қувондиқнинг жасадини оиласига қурилиш ташкилоти бригадири Шавкар Жўраев олиб келиб топширди, - дейди Жуванов. – Жасадни олиб келиш бўйича маблағлар ишчилар томонидан йиғилди, харажатларнинг бир қисми эса қурилиш ташкилоти томонидан қопланди». 

Бу ёш йигитнинг шундай қаҳрамонлиги ҳақида ҳамюртлари биладими? Журналист “Қашқадарё” вилоят газетаси ва “Чироқчи” туман газетасига қўнғироқ қилиб, у ерда ишловчи журналистларга бу ҳолат таниш эмаслигини билган. Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳом Файзиев ҳам Қаландаровнинг жасорати ҳақида ҳеч нарса эшитмаганини тан олган.

Журналистнинг таъкидлашича, “афтидан, Қашқадарё вилоятида Интернет тармоғидаги янгиликларни кузатиб боришмайди. Қувондиқ Қаландаровнинг жасоратини марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёритиш керак, Қашқадарё вилояти, хусусан, Чироқчи тумани раҳбарияти эътиборини марҳумнинг оиласига ёрдам кўрсатишга қаратиш керак”.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар