Жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳри БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» номли халқаро конференциясига мезбонлик қилади.

Мазкур тадбирга нафақат минтақа мамлакатлари, балки дунёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган ва улар ўз иштирокларини тасдиқлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Бугун, 11 август куни ташкил этилган халқаро анжуманда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, тадбир Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган бўлиб, сўнггида қўшма қарор ҳужжати қабул қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ташқи ишлар вазири «Марказий Осиё - Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши» мавзусида ташкил этилган мазкур халқаро анжуманда иштирок этиб, табрик сўзи билан анжуман иш фаолиятини очиб берди