Самарқанд шаҳрига "Афросиёб" поездининг қўшимча рейси қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.

Маълум қилинишича, 2017 йил 12 августдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи 764/763-сонли "Афросиёб" электропоезди Тошкент-Самарқанд йўналишида жума, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланишни бошлайди. 

Тошкентдан кетиш вақти соат 08:30да ва Самарканддан қайтиш вақти соат 17:00да.