Сирдарё вилоятида “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик боғи барпо этилади

Ўзбекистон 11 Август 2017 3899

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали ҳудудида “Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғи” барпо этилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиалини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, “Сирдарё экопарк” ННТ “Жиззах” ЭИЗнинг Сирдарё филиали ҳудудида “Осиё боғи”ни қуриш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. 

Ўзбекистон раҳбари “Осиё боғи”ни “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик боғи деб номлаш таклифини маъқуллади.

Президент Ўзбекистон ишлаб чиқарилмайдиган, “Сирдарё экопарк” томонидан “Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғини” барпо этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун божхона тўловларидан озод этилувчи олиб кирилувчи ускуналар, машина, материаллар ва бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари рўйхатини тасдиқлади.

Кўпроқ янгиликлар