Собиқ Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳақиқий аъзолари энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида ойлик гонорар олади

Жамият 11 Август 2017 4147
Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10 августда “Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 2017 йил 1 августдан бошлаб собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида, мухбир аъзолари учун эса - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида ойлик гонорар тўланади;

собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари учун тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.

собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари бир нафар кузатувчи шахс билан бирга бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий- соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалар;

собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари ва бир нафар кузатувчи шахс учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги (Россия Федерацияси) “Ўзбекистон” курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларига йўлланмалар қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академиясига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда собиқ Ўзбекистон Қишлок хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини фан-таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришда, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлашда уларнинг ролини кучайтириш юзасидан;

собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг фан-таълим муассасаларида ва саноат корхоналарида самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳа учун назарда тутилган маблағлар доирасида мазкур Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни ажратади, 2018 йилдан бошлаб эса ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-1693-сонли Фармонининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юкланди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар