Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тадбиркор ва ишбилармонларни тўғридан-тўғри музокараларни олиб бориш йўли (оммавий оферта) билан сотиладиган давлат активларини сотиб олишга таклиф этмоқда. 

Давлат активларини сотиб олиш шартлари қуйидагича:

- энг юқори сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- ушбу давлат активлари учун энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятларини олиш;

- янги ишчи ўринлари ташкил этиш;

- сотиб олиш тўлови ва инвестиция мажбуриятларини қисқа муддатларга амалга ошириш.

Савдоларда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- сотувчининг банк ҳисоб рақамига объектнинг бошланғич нархидан
15 фоиздан кам бўлмаган закалат суммаси;

- таклифлар (бизнес-режалар) ва керакли ҳужжатлар солинган ҳамда елимлаб ёпиштирилган, имзо билан тасдиқланиб, муҳрланган конвертлар, икки нусхада.

Савдо ғолибига бошқарманинг буйруғи қабул қилинган санадан бошлаб йигирма кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шарти юклатилади.

Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни кабул қилиш оферта савдоси бошланишига 1 иш куни аввал соат 16:00 да тўхтатилади.

Таклифлар бўйича мурожаатлар Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 16”А”-уй манзилида қабул қилинади.
(Мўжал: Собиқ Тошкент вилояти хокимлиги биноси қаршисида)
 
Мурожат учун телефонлар: 233-35-08, 233-22-83

1 қаватли бино ертўласининг фойдаланилмайдиган қисми
Дастлабки қиймати 1 707 783,04 минг сўм

1 қаватли бинонинг ертўла қисми (хизмат кўрсатиш соҳаси) 
Дастлабки қиймати 315 086,60 минг сўм

1 қаватли бинонинг ертўла қисми (ошхона)
Дастлабки қиймати 488 085,03 минг сўм

Бино ва иншоотлар комплекси
Дастлабки қиймати 44 421125,94 минг сўм

Қурилиши тугалланмаган бино
Дастлабки қиймати 1 404 154,73 минг сўм

Савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича мулкий мажмуа
Бошланғич қиймат 62 073 944,45 минг сўм

Савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича мулкий мажмуа
Бошланғич қиймат 42 762 493,61 минг сўм