Қўшма Штатлар то бошқа давлатлар ядро қуролини йўқотмагунча, “Ердаги ядро қуролига эга энг кучли давлат” бўлиб қолади. Бу ҳақда Америка раҳбари Дональд Трамп маълум қилди.

«Мен бутун дунёда ядро қуролсизлантиришни амалга оширмоқчиман. Мен Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон ҳамда ядро қуролига эга кўплаб бошқа давлатлар ундан воз кечишларини истардим. Бироқ улар буни қилмас экан, биз Ердаги ядро қуролига эга энг кучли давлат бўлиб қоламиз», - деган Трамп.

Президентнинг қўшимча қилишича, у биринчи навбатда АҚШ генералларига мамлакат ядро арсеналини «дунёдаги энг катта ва энг яхши» қилиш ҳақида топшириқ берган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп бугунга келиб АҚШнинг ядровий арсенали ҳар қачонгидан-да кучли эканини маълум қилганди