Ўзбекистонда Маънавият ва маърифат маркази томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Жамият 11 Август 2017 1538

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижод аҳли ва зиёлилар билан учрашувида кўтарилган масалаларни муҳокама қилиш, шу билан бирга давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида марказининг профессор-ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, театр актёри ва актрисалари ҳамда санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳи мамлакатнинг турли ҳудудларида учрашувлар олиб бормоқда.

Мазкур тарғибот гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг ёритиш мақсадида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусида тарғибот тадбирларида иштирок этишмоқда.  

Тарғиботчилар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча маҳалла гузарларида, меҳрибонлик уйларида, болалар оромгоҳида шунингдек бошқа меҳнат жамоларида аҳолининг кенг қатлами вакиллари, айниқса чекка-чекка ҳудудларда уюшмаган аҳоли вакиллари иштирокида, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”, “Ўзбекистон жаннатмакон юрт”, “Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, “Энг шонли, энг улуғ ва муқаддас байрамимиз” шиорлари остида тадбирлар ўтказилмоқда.

Тарғиботчилар томонидан ўтказилаётган тадбирларда мамлакатда маънавият ва маърифатга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, юртимизда бунёдкорлик руҳини яратиш, мустақилликнинг маънавий-маърифий асосларини кенг ёритиш алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ўтказилаётган мазкур тадбирларда аҳолининг кенг қатлам вакиллари, жойлардаги ижодкор ва зиёлилар, нуронийлар, маҳалла фаоллари, маҳалла ёшлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштироки таъминланмоқда.

Бугунги кунгача Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахтакўпир ва Қонликўл туманларида, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қарши туманлари ва Бешкент шаҳарчасида, Навоий вилоятининг Навоий шаҳри, Навбаҳор ва Қизилтепа туманлари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Зангиота туманларида тадбирлар ўтказилди. Тарғибот гуруҳлари томонидан мамлакатнинг энг чекка ҳудудларигача қамраб олишни мақсад қилинган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар