Жисмоний тарбия институтида шу йилдан сиртқи бўлим ташкил этилади

Ўзбекистон 11 Август 2017 8039

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10 августда “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи бўлими ташкил этилишига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси янги ўқув йили бошлангунга қадар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ташкил этиладиган таълимнинг сиртқи шакли бўйича ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олаётган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, терма жамоа аъзолигига номзодларга уларнинг хоҳиш-истакларига кўра ўқиш муддати ҳамда курси сақланган ҳолда таълимнинг сиртқи шаклига ўтказишга рухсат берилди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар