Афғонистонда миномёт снаряди отилиши оқибатида 10 нафар бола ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 12 Август 2017 4037
Фото: Pajhwok

Афғонистондаги Фороб вилояти полиция ходимлари Давлатобод туманида миномёт портлаши оқибатида 16 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлиб, улар қаторида 10 киши вояга етмаган бола бўлганини маълум қилди, деб хабар беради Pajhwok нашри.

Маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларида назорат пост пунктларини ўрнатишни режалаштирган эди. "Толибон" гуруҳи жангарилари бу ҳаракатларга қаршилик қилиб, оқибатда икки томон ўртасида қуролли тўқнашув келиб чиқди. Фуқаролар ўлимига сабаб бўлган снарядни ким отгани номаълум. Шунингдек, тўқнашув чоғида уч нафар аёл ва болалар оғир тан жароҳати билан шифохонага етказилган.

Бундан аввал, Сарипул ҳудудида бўлиб ўтган отишмалар пайтида 50 нафар тинч аҳоли вакиллари вафот этгани маълум қилинган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар