АҚШ курдларнинг мустақиллик учун референдум ўтказиш масаласини қолдиришни сўради

Жаҳон 12 Август 2017 2840
Фото: kurdistan24

АҚШ ҳукумати Ироқ курдларидан жорий йил 25 сентябрда Курд мухтор вилояти мустақиллиги масаласида ўтказилиши режалаштирилган референдум санасини кечиктиришни сўради, деб хабар берди курдларнинг маҳаллий маъмурияти.

Ироқдаги Курдистон минтақавий ҳукуматининг президенти Маъсуд Барзоний жума куни АҚШ Давлат котиб Рекс Тиллерсон билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида ОАВга хабар берган.

АҚШ расмийлари июнь ойида журналистларга берган баёнотида курдларнинг мустақиллиги учун референдум ўтказиши минтақада ИШИД гуруҳига қарши курашда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлашган эди.

"Бизда референдумнинг кечиктирилиши ташвиш пайдо қилмаслиги учун АҚШ ва ғарб давлатлари уни тез орада ташкил этилишига ваъда бериши лозим", - дейилади маъмурият мурожаатида.

Минтақада курдларнинг мустақилликка интилиши катта дипломатик салоҳиятни талаб қилишини барча яхши билади. Бундай ташаббус Сурия, Ироқ, Эрон ва Туркиянинг бир қисмида яшаб келаётган курдларнинг бирлашишини талаб қилади.

Кўпроқ янгиликлар