АҚШда 31 йил аввал йўқолган 160 млн долларлик сурат топилди

Жамият 12 Август 2017 7800
Фото : Bob Demers/UANews

АҚШнинг Аризона штати музейидан ўғирлаб кетилган, нидерландиялик рассом Виллем де Кунингнинг “Охра аёл” (Woman-Ochre) сурати йўқолгандан 31 йил ўтгач топилди.

“Биз бу иш галереяларимизда намойишга қўйилишидан хурсандмиз. Бу айниқса жуда ҳаяжонли ондир, чунки сурат музейга Эдвард Жозеф Галлахер томондан совға сифатида хайрия қилинган», деб айтган музей директори Мэг Хегиярд.
 
Қадимий буюмлар сотувчиси Дэвид Ван Аукер суратни хусусий коллекцияни кўриш вақтида бошқа санъат буюмлари билан биргаликда 2 минг долларга сотиб олган. Сўнгра у суратни дўконида сотувга қўйган. Харидорлар бир неча марта суратнинг де Кунингнинг асарига ўхшашлигини таъкидлашгандан кейин Ван Аукер Аризона музейига мурожаат қилган. Музей мутахассислари суратни текшириб, унинг ҳақиқий эканлигини тасдиқлашган.

Музей маълумотларига кўра, сурат номаълум эркак ва аёл томондан 1985 йилда ўғирлаб кетилган. Уларга ўғриликни амалга ошириш учун 15 дақиқа кифоя қилган: аёл қўриқчиларни чалғитаётган бир пайтда эркак суратни рамкасидан қирқиб олган.

Сурат нархи маълум қилинмаган, бироқ АҚШнинг National Public Radio радиоси аввалроқ сурат 160 млн долларга баҳоланишини айтиб ўтган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар