Америка қирувчиси Баҳрайн халқаро аэропортига фавқулодда қўнди

Жаҳон 12 Август 2017 7364

Баҳрайн халқаро аэропортида Америка қирувчиси иштирокида фавқулодда ҳолат юз берди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Америка ҳарбий-денгиз кучлари вакили Билл Урбаннинг сўзларига кўра, Форс кўрфазидаги “Нимиц” авиаташувчиси бортидан парвоз қилган F-18 самолётида двигатель билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Шу сабабдан учувчи аэропортга фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.

«Ҳаво кемасини носозлик туфайли учиш-қўниш йўлагида тўхтатиш мумкин бўлмади, учувчи самолёт йўлакдан ташқарига чиқиб кетгач, хавфсиз ҳолда самолётдан чиқиб олди», - дея маълум қилди Урбан.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.

Таъкидланишича, Баҳрайн халқаро аэропорти иши вазият сабаб қисман тўхтаб қолган.

Аввалроқ Яманда араб коалицияси вертолёти ҳалокатга учрагани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар