Америкалик аёл телебошловчи АҚШда ҳарбий тўнтарув амалга оширишга чақирди

Жаҳон 12 Август 2017 15770

Америкалик актриса ва телебошловчи Челси Хэндлер генералларни АҚШ президенти Дональд Трампни тўнтаришга чақирди. У ҳарбий тўнтарув қанчалик тезроқ амалга оширилса, мамлакат учун шунчалик яхши бўлиши фикрини билдирган.

“Бизнинг бош аҳмоқни ўраб турган барча генераллар учун, сиз Трампни тўнтариш учун қанчалик узоқ вақт кутсангиз, тарих учун сизнинг номингиз шунчалик салбий бўлади”, деб ёзган Хэндлер твиттерда.

Таъкидлаш жоизки, бу таниқли одамларнинг Трампга қарши биринчи чиқишлари эмас. Мисол учун, май ойида америкалик комедик актриса ва телебошловчи Кэти Гриффин Трампнинг танасидан жудо қилинган боши муляжини сочларидан ушлаганча суратга тушганди.

Кўпроқ янгиликлар