ХПКнинг Андижон вилоятида ташкил этилган сайёр сессиясида вилоят футболини ривожлантириш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Аҳоли вакиллари вилоят футбол жамоаси моддий-техник базасини яхшилаш борасида қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, футбол мухлисларига қулайлик барпо этиш мақсадида ўйинларни кечки вақтга белгилаш қачон амалга оширилади ва қачон вилоят жамоаси катта майдонларга чиқади, каби саволлар билан мурожаат қилишган.

“Футбол масаласида, ўзимизнинг, Андижон футболини ривожлантириш, Андижон ёшларидан жамоа тузиш деган нарса умуман мавзудан чиқиб кетган. Неча йиллар мобайнида четдан футболчи олиб келишиб, млрд-млрд маблағ сарфлаб, қандайдир маълум муддатга обрў қозонишган, ютд-ютди қилиб. Аммо, негизида Андижоннинг бирорта футболчиси йўқ. Ваҳоланки, вилоятда футбол академияси бор. Футбол мактаблари бор. Аммо ўйинчи йўқ. Менга мурожаат қилишади, фалончи мураббий ёки ўйинчини олиб келсанг, бундай натижа бўлади, деб айтишади. Аммо 3-4 йиллик натижадан кейин яна аҳвол шу бўлса, маҳаллий футбол ривожланмаса, нма қиламиз ўзимизнии алдаб, миллиардлаб маблағни совуриб”, - деди Андижон вилояти ҳокими. 

Бу масалага қўшимча қилган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президентининг айтишича, шу пайтга қадар асосий эътибор вилоят жамоасини олий лигада сақлаб қолишга қаратилган. Унинг айтишича, бугунги кунда вилоят футболини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича дастур мавжуд. Вилоят футболига бош масъулнинг эътироф этишича, республиканинг “Бунёдкор”,”Пахтакор”, “Насаф” жамоалари ёш ва иқтидорли футболчиларни танлаб олиш, яъни селекция ишларига жиддий ёндашилади. Шу боисдан ҳам республикадаги етакчи клублар ҳар бирларининг академияларида асли андижонлик, аммо ўша клублар шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ёшлар 5-6 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда уларни ҳам вилоятга қайтариш борасида ишлаб олиб борилмоқда”, - деган вице-президент. Шу билан бирга, вилоятдаги футбол мураббийлар туманларда юриб иқтидорларни танлаш ишларини олиб бормоқда. 

Бу масалада модератор Шерзодхон Қудратхўжаев ҳам бу масалага ўз фикрини билдирар экан, соҳани ривожлантириш бўйича бир неча йиллар мобайнида маблағлар тўғри, жойига сарфланганида камида 10 та жамоа энг кучли клубларга айланар эди.”Афсуски, бу соҳада ҳам таниш-билишчилик, порахўрлик ва бюрократия авж олганини тан олиш керак. Бизларда футболда мулозимлар бор. Яқинда Пресс-клубга таклиф қилдим. Ярми келди, ярми келмади. Қанча гап-сўз бўлди. Мана август ойи, сентябрь яқинлашмоқда. Кўрамиз улар қандай натижа кўрсатишаркан? Биз барча соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам ишлайдиган тизим барпо этишимиз керак”, - дея ўз шахсий фикрлари билан ҳам ўртоқлашди ХПК раиси Қудратхўжаев.