Америкалик актёр Арнольд Шварценеггер унга жаҳоншумул машҳурлик келтирган «Терминатор” фильмининг янги, 6-қисмида суратга тушади. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

“Кейинги йил мартида мен “Терминатор”да суратга тушишни бошлайман. Кэмерон (режиссёр) ва Дэвид Эллисон (продюсер) суратга олиш жамоасига қайтадилар”, деб Шварценеггернинг айтган сўзларини келтириб ўтган телеканал. Таъкидлаш жоизки, 30 июлда актёр 70 ёшини қаршилади.

Кэмерон фантастик жангари фильмнинг 6-қисмини суратга олишини тасдиқлаган ва Шварценеггер унда терминатор ролини эмас, балки унинг прототипи – инсон ролини ижро этишини маълум қилган. “Ўзингиздан сўраб кўринг, нима учун барча қаҳрамонлар Арнольд каби кўринишда ва у каби гапирадилар. Бунга сабаб бўлиши керак. Тўғри, менга прототип бўлиши керак деган фикр келди”, деб айтди дунёдаги энг кассабоп режиссёрлардан бири.

Биринчи “Терминатор”дан кейин “Терминатор 2: Қиёмат куни” (Terminator 2: Judgment Day, 1991), “Терминатор 3: Машиналар исёни” (Terminator 3: Rise of the Machines, 2003), “Терминатор: Ҳаласкор келсин” (Terminator Salvation, 2009) ва “Терминатор: Генезис” (Terminator Genisys, 2015) фильмлари олинган. Шварценеггер улардан 4 тасида суратга тушган.