Билл Гейтс Instagram’да рўйхатдан ўтди ва илк суратини Танзаниядан эълон қилди

Технология 12 Август 2017 9461
Фото: @thisisbillgates

11 август куни Microsoft асосчиси ва дунёнинг энг бадавлат кишиси Билл Гейтс Instagram’да рўйхатдан ўтди.

Муаллиф Билл ва Мелинда Гейтслар хайрия жамғармаси иши, ўз саёҳатлари ва бошқа хоббилари ҳақида ҳикоя қилиш ниятида. У ҳозирча ягона бўлиб турган ёзувини Шарқий Африкада жойлашган Танзанияга бағишлади ва учта фотосуратни эълон қилди.

Microsoft асосчиси Мухеза вилоятидаги бошланғич мактаб ўқувчилари билан бирга тушлик қилган ва “ўз фаолиятини тропик касалликлар билан курашга бағишлаган” шифокор Упенда Мвингир билан учрашди.

Гейтснинг эслатишича, рафиқаси Мелинда билан Танзанияга кўп йиллардан бери ташриф буюради. У мамлакатни “ажойиб” пейзажлар, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта тараққиёти сабаб мақтаб ўтган.

Гейтснинг саҳифасига ҳозирча 17,5 минг фойдаланувчи обуна бўлган, бироқ уларнинг сони кескинлик билан ошиб бормоқда. Унинг ўзи эса 25 аккаунтга обуна бўлди, улар орасида рафиқаси, Instagram асосчиларидан бири Майк Кригер, Facebook раҳбари Марк Цукерберг ва ижтимоий тармоқнинг операцион директори Шерил Сэндберг, NASA, теннисчи Рожер Федерер, хайрия ташкилотлари, ОАВ ва журналистлар бор.

Кўпроқ янгиликлар