11 август куни Bitcoin курси 3500 доллардан ошди. Жума кунги савдоларда биткоин 3,52 қимматлашиб, 3506,73 долларни ташкил этди. Хабар қилинишича, 3500 долларлик чегарадан Bitstamp (3528 доллар), Bitfinex (3525 доллар), Kraken (3547 доллар), GDAX (3524 доллар) ва бошқа савдо майдонларида юқориланган.

Coinmarketcap маълумотларига кўра, сўнгги 7 кунда биткоин 22,61 фоиз ўсди. 8 август куни биткоин аллақачон 3500 доллардан ортган эди. CoinDesk маълумотларига кўра, ўша куни куннинг иккинчи ярмида 3525 долларга етган, бироқ кейинчалик у пасая бошлади. 

Шу билан бирга Bitcoin Cash 17 фоизга ўсиб, 345,77 долларни ташкил этди. Йирик криптовалюталар орасида фақат биткоин ва Bitcoin Cash ўсишда давом этмоқда. Эфир (ETH/USD) 0,74 фоизга, риппл 1,44 фоизга арзонлашди. 

Барча криптовалюталарнинг бозор капиталлашуви шу ҳафтада бир неча маротаба рекорд қўйиб, 126 млрд доллардан ошиб кетди.