Дунёнинг турли мамлакатларида қандай кўришилади?

Жамият 12 Август 2017 16814

Дунёнинг ҳар бир мамлакатида урф-одатлар ўзига хос. Бунда ўша халқ маҳаллий маданий анъаналарини ҳурмат қилиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, тадбиркор бўлиб, бизнес билан шуғуллансангиз, буни яхшилаб ўзлаштириш ижобий самара беради. Қуйида дунёнинг 14 мамлакатида кўришиш одоблари ҳақида маълумот берамиз. 

АҚШ

Ўзингизни таништириб ва суҳбатдош қўлини қаттиқ ушлаб кўришиш керак. 

Буюк Британия

Кўришиш енгил; шундан сўнг яхшиси орқага бироз чекинган маъқул.

Бразилия

Қаттиқ ва узоқ кўришилади. Бунда кўзга тикиб қаралади. Узоқлашишдан аввал яна бир марта такрорлаш.

Хитой

Бунда кўп нарса суҳбатдошнинг ёшига боғлиқ. Катта ёшли кишига биринчи бўлиб салом берилади: енгил кўришиш ва енгилгина эгилиш, шу билан бирга кўзга қарамаслик.

Туркия

Қаттиқ қўл бериб кўришиш қўполлик сифатида қабул қилинади. Шундай экан, у енгил, аммо узоқроқ давом этиш керак. 

Марокаш

Енгил кўришиш ва фақат бир жинсли кишилар ўртасида жорий қилинган.

БАА

Дастлаб ёши катта кишининг қўли ушланади. Бунда қўлни узоқроқ ушлаб туришни кутишади. Қўлни тез тортиб олиш ҳурматсизлик деб тушунилади. 

Россия

Қарама-қарши жинс вакилига қўл узатиш, ишбилармонлик нуқтаиназаридан бўлмаса,  керак эмас. Эркак киши аёл кишининг қўлини ўпади.

Австралия

Агар сиз аёл киши бўлсангиз, эркак кишига биринчи бўлиб қўл узатишингиз керак; аёллар ўзаро қўл бериб кўришишмайди. 

Тайланд

Бу ерда қўл бериб кўришилмайди. Сизга кафтлар кўкрак тўғрисида ўзаро бириктирилган ва ярим эгилиш билан кутиб олишади. Сиз ҳам шундай жавоб беринг.

Мексика

Кўришиш узоқ давом этади; шундан сўнг, эркаклар қучоқлашиб кўришишлари ҳам мумкин.

Швейцария

Йиғилишда бўлган барча билан хоним ёки жаноб дея исмлари билан мурожаат қилиб кўришинг.

Жанубий Корея

Қўл бериб кўришишни катта киши бошлайди. У енгил бўлиши керак. 

Франция

Тез ва енгил кўришиш

Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Ассалому алайкум” деб саломлашилади. Қўл бериб кўришишнинг ҳам турли одоблари бор. Асосийси, катта ёшли киши қўл узатмагунча қўл узатмаслик, чап қўл кўксига қўйилган ҳолда ёки икки қўллаб кўришиш кенг тарқалган. Ўзаро тенгдошлар, узоқ кўришмаганлар орасида қучоқлаб кўришиш ҳолатларини кўриш мумкин. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар