HBO телеканали тармоғидаги нуқсонларни топган хакерларга 250 минг доллар мукофот беради

Технология 12 Август 2017 2978
Фото: The Hollywood Reporter

Американинг HBO телеканали ўз тизимидаги камчиликларни кўрсатган хакерларга 250 минг доллар мукофот пули беришини эълон қилди деб ёзмоқда The Hollywood Reporter. Нашр каналнинг бош менежерларидан бирининг номидан ёзилган мактубни ўрганиб чиқди. Унда тармоқ музокараларга киргани қайд этилган. 

Аввалроқ, Mr. Smith тахаллуси бир гуруҳ хакерлар HBO кабель телевидениеси тармоқларини бузиб, эвазига 6 млн долларга тенг биткоинларда тўлов талаб қилишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

Хакерларнинг таъкидлашларича, улар HBO телеканалига тегишли 1,5 терабайт маълумотни ўғирлаган. Улар аллақачон телесериалларнинг айрим лавҳаларини намойиш ҳам қилишган. 

Мактубда айтилишича, тармоқ «зарурий ҳисоб рақами очиб биткоинлар харид қилгач» тўловни амалга оширади. 

«Биз йирик миқдорда биткоин тўловларини амалга ошириш учун керакли инфратузилмаларни жорий қила олмадик, гарчи бунинг учун қадамлар ташлаган бўлсак ҳам». 

Нашр ушбу мактубнинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмаган. 

Кўпроқ янгиликлар