АҚШ президенти Дональд Трампнинг давлат раҳбари сифатида юритаётган сиёсатини қўллаб-қувватловчилар сони ўса бошлади. Rasmussen reports ташкилоти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаси шундан далолат бермоқда. 

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирда Трамп сиёсатини 45 фоиз фуқаро ижобий баҳоламоқда, 53 фоизи маъқулламаяпти. 

Бунда сўралганларнинг 29 фоизи "тўлиқ маъқуллаши"ни айтган бўлса, 44 фоизи Трампнинг Оқ уй раҳбарлигидаги ишларини "қатъий равишда" маъқулламаслигини билдирган. 

Сўров телефон орқали 1 500 вояга етган америкалик ўртасида ўтказилган. Рақамлардаги тахминий хато 2,5 фоизни ташкил этиши мумкин.