Кениядаги сайловлардан сўнг юз берган норозилик намойишлари давомида камида уч киши ўлдирилди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Полициянинг агентликка хабар беришича, икки киши Кисуму шаҳрида отиб ташланган. Бу ерда мухолифатнинг кучли қўллаб-қувватлови бор. 

Шунингдек Найробида яшовчи эркакнинг AP’га маълум қилишича, унинг 9 ёшли қизи дайди ўқ қурбонига айланган. «Мен у дўстлари билан ўйнаётганида, тасодифан ерга йиқилганига гувоҳ бўлдим», - деди у.

Отанинг сўзларига кўра, қизи кўчада тўқнашувлар бошлаганида, учинчи қаватдаги балконда бўлган.

Аввалроқ бомбада портлаган сиртлон Кениядаги сайловларни қутқариб қолгани хабар берилганди.