Мисрлик амалдор поездлар тўқнашувида ҳалок бўлганлар жасадларини кўргач юраги дош беролмади

Жамият 12 Август 2017 23638
Фото: REUTERS / Osama Nageb

Миср транспорт вазирлиги ходими 11 август куни Мисрнинг Искандария шаҳри яқинида иккита поезд тўқнашувида ҳалок бўлганлар жасадларини кўздан кечираётганда юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Масрави” нашри хабар бермоқда. 

“Маслаҳатчи Мустафо Саид жасадларни кўздан кечиришни кўтара олмай, бирдан йиқилиб тушди ва шу заҳоти жон берди», деб айтган ОАВга транспорт вазири ёрдамчиси.

Қоҳирадан ва Порт-Саиддан келаётган поездлар тўқнашуви оқибатида 42 киши ҳалок бўлди ва 170 дан кўпроқ одам жароҳатланди.

Маълумотларга кўра, фожиага семафорчи хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар