Ҳиндистоннинг Горакхпур шаҳрида 48 соат ичида 30 бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.

Таъкидланишича, болаларнинг ҳалок бўлишига улар даволанаётган шифохонада касалларга кислород беришдаги муаммолар сабаб бўлиши мумкин: хусусий фирма тўланмаган ҳисоблар сабабли шифохонага кислород баллонлари етказишдан бош тортган. 

Штат ҳукумати кислород етказилишидаги узилишлар ва болалар ўлими ўртасида алоқа йўқлигини таъкидламоқда, чунки болалар ўлими вақтида захирадаги кислород баллонларини ишлатиш имконияти бўлган.