АҚШ собиқ президенти Барак Обама кузда катта сиёсатга қайтади. Бу ҳақда The Hill Обаманинг ёрдамчиларидан бирига асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Обама демократлар сафига қайтади. Шу тариқа, у Демократик партияда қолади, бироқ унинг асосий етакчиларидан бирига айланмайди.

Собиқ президентга яқин бўлган маслаҳатчиларнинг айтишича, Обама ўз партиясини тиклашга ёрдам беради, аммо унинг асосий иши "саҳна ортида" бўлади.

Хусусан, Обама партия учун маблағлар йиғишни бошлаши мумкин. Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, у сўнгги ойларда Демократик партия ҳаётида анча катта ўрин тутган, бироқ бу кенг жамоатчиликдан сир сақланган.

Аввалроқ ОАВ Обама АҚШ президенти лавозимига Массачусетснинг собиқ губернаторини илгари сураётгани ҳақида ёзганди.