Перу президенти Мадурони истеъфо беришга чақирди

Жаҳон 12 Август 2017 2423
Фото: AFP

Перу президенти Педро Пабло Кучински Венесуэла президенти Николас Мадуро ўз лавозимини тарк этиши керак, дея баёнот берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда. 

Мадурога айтар сўзингиз борми, деган саволга жавоб берар экан, Кучински: "Кет!" деган сўзни айтган. У, шунингдек, қашшоқлик ва кучайиб бораётган инфляция туфайлиқўшни мамлакатларда бошпана топаётган венесуэлаликларга қайғуришини билдирган.

"У диктатор ва у конгрессдан қутилиш учун сайловлар ўтказиб,давлат тўнтаришини амалга оширди", — дея Кучински сўзларини келтиради агентлик.

Аввалроқ, Перу ТИВ Венесуэла элчисини "демократик тартибни қўпоргани учун" мамлакатдан чиқариб юборган эди.

Венесуэладаги вазият президент Николас Мадуро ташаббуси билан таъсис мажлисини чақирилганидан сўнг кескинлашди. Мухолифат таъсис мажлисига ўтказилган сайловларни тан олмаяпти. Уларга кўра, бу сайловга референдум орқали рухсат берилиши керак. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар