Самарқандда «Энг улуғ, энг азиз» танлови вилоят босқичи якунланди ва ғолиблар аниқланди (фото)

Жамият 12 Август 2017 2549

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар доирасида ташкиллаштирилган «Энг улуғ, энг азиз» танловининг Самарқанд вилоят босқичи ҳам бу йил анъанавий 5 та йўналиш бўйича бўлиб ўтди.

Танлов ташкилотчилари — вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси, «Самарқанд телевидениеси» МЧЖ раҳбарлари ғолибларни аниқлаб беришди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, босма адабиёт, босма оммавий ахборот воситалари, телерадиожурналистика, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича жами 309 та турли мазмундаги ижодий ишлар қабул қилинди.

Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифи мажмуасида бўлиб ўтган, танловнинг якунловчи босқичида ЎзМТРК бўлим бошлиғи Ойбек Шомуродов, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Набижон Турдибоев, «Зарафшон» газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев ва вилоят телерадиокомпанияси раис ўринбосари Дилмурод Исматов ва ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби, шоир Тошпўлат Тўгалов танловнинг аҳамияти ҳақида гапириб, унда иштирок этганларга миннатдорчилик билдириб, ғолибларни табриклашди.

«Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичида номинациялар бўйича ғолиблар ва ўринлар қуйидагича тақсимланди:

«Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари» номинациясида:

1-ўрин. Ёрмамат Рустамов («Қуёшни сиғдирган юрт» шеърий тўплами учун);

2-ўрин. Раҳимжон Наимов («Маъно маъвоси» шеърий тўплами учун);

3-ўрин. Қодирбек Усмонов («Бекат» шеърий тўплами учун).

«Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари» номинациясида:

1-ўрин. Убайдулло Сирожев – вилоят «Зарафшон» газетаси мухбири;

2- ўрин. Холбой Қосимов – Булунғур тумани «Булунғур ҳаёти» газетаси жамоатчи мухбири;

3- ўрин. Суннат Муҳаммедов – Пайариқ тумани «Пайариқ ҳаёти» газетаси масъул котиби.

Рағбатлантирувчи мукофотлар

Тошқул Азимов – вилоят «Овози Самарқанд» газетаси масъул котиби;

Абдуҳалим Мўминов – Тойлоқ тумани «Қўшчинор» газетаси мухбири.

«Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари» номинациясида (СТР)

1-ўрин. Тўхтатош Мамадалиева – вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи муҳаррири;

2-ўрин. Турғун Умиров – вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи муҳаррири;

3-ўрин. Равшан Якубов – вилоят телерадиокомпанияси радио гуруҳи овоз оператори.

«Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари» номинациясида (СТВ)

1-ўрин. Азиза Наврўзова – СТВ телеканали муаллиф, олиб-борувчи; 

2-ўрин. Одил Бойназаров – СТВ телеканали техник муҳаррир;

3-ўрин. Амиртемур Маҳмудов – СТВ телеканали монтажчи.

«Тасвирий санъат, фото ва дизайн» номинациясида

1-ўрин. Сабина Болтаева – Самарқанд шаҳар санъат коллежи талабаси;

2-ўрин. Гулҳаё Сағдуллаева – Каттақўрғон тумани «Баркамол авлод» болалар маркази ходими;

3-ўрин. Нодира Ҳамроқулова – Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи талабаси.

Барча ғолибларга дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Ш.Шокиржонов,
Кун.узнинг Самарқанддаги мухбири.

Кўпроқ янгиликлар